$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдорлар сони ошган. Хўш, улар қандай жиноятларни содир этган?

turma kishan

Ўтган йили 3412 та жиноят иши доирасида 3575 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. 

Республика миқёсидаги 49 нафар амалдор жиноий жавобгарликка тортилган

Маълум қилинишича, жиноий жавобгарликка тортилган мансабдорлар сони 2022 йилга нисбатан 14,7 фоизга ошган. 2022 йилда республика миқёсидаги 110 нафар амалдор жиноий жавобгарликка тортилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 2 баробарга камайиб, 49 нафарни ташкил этган.

Туман миқёсидаги мансабдорлар жиноятчилиги ҳам ошган

Жиноий жавогарликка тортилган вилоят миқёсидаги мансабдорлар сонида деярли ўзгариш бўлмаган: 2022 йилда 264 нафар, 2023 йилда 267 нафар. Жиноий жавобгарликка тортилган туман (шаҳар) миқёсидаги ходимлар 2022 йилдаги 2742 нафардан 2023 йилда 3259 нафаргача ёки 19 фоизга ошган.

Қайси турдаги жиноят кўп?

2023 йилда мансабдор шахслар энг кўп қуйидагича турдаги жиноятларни содир этган:

ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш – 2205 нафар (2022-йилда 2103 нафар);

мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш – 397 (265);

фирибгарлик – 272 (243);

пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш – 195 (169);

ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш – 30 (14);

мансаб сохтакорлиги – 36 (51);

мансабга совуққонлик билан қараш – 25 (22);

бошқа жиноятлар – 415 (249).