$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Хитойда яратилган коронавирусга қарши вакцина Ўзбекистонда синовдан ўтказилади

вакцина

Хитойда ҳозирги пайтга қадар коронавирусдан ҳимоя қиладиган вакцина клиник синовларининг икки босқичи муваффақиятли ўтган. 

Янги ишланма "Хитой миллий биотехнология гуруҳи" (China National Biotec Group, CNBG) бўлинмаларидан бири – "Sinopharm Group" гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган инактивлаштирилган ва рекомбинант вакцинадир.

Мазкур вакцина инсон танасига юборилганидан кейин инактивлаштирилган таъсир қилиш муддати 2 йил ва ундан кўпроқ муддатни ташкил қилади. Бугунги кунда Хитой ҳудудида 50 мингдан кўпроқ одам ушбу вакцинани қабул қилгани маълум. Жорий йил июль ойида вакцинани оммавий равишда ишлаб чиқариш мақсадида Пекинда иккинчи йирик заводнинг қурилиши ниҳоясига етказилди. Натижада мамлакатнинг ушбу зарур маҳсулотнинг ишлаб чиқариш қуввати икки баробарга ошгани ҳолда йилига 200 миллион дозага етди. Биринчи завод Ухань шаҳрида қурилган эди.

Хитойда яратилган вакцинанинг маҳаллий аҳоли ўртасида клиник синовларининг охирги, яъни учинчи босқичи бошланган. Бир пайтнинг ўзида синовлар коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик доирасида Бирлашган Араб Амирликларида ҳам ўтказилмоқда. Унда 15 минг нафар одам иштирок этяпти. 

"Sinopharm Group" гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган вакцинани Ўзбекистон ҳудудида ҳам синовдан ўтказишга келишилди.

Теги :
Жамият