$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда автобуслар енгил автомобилдан 135 баробар самаралироқ

bus

“Тошшаҳартрансхизмат” жаоат автобуслари бўйича 2023 йилги сарҳисобни тақдим этди

62 фоизлик ўсиш 

Маълумотларга қараганда, Тошкент шаҳрида 2023 йил давомида жамоат автобусларидан 241,7 миллион марта фойдаланилган. Кунлик натижа эса ўртача 662,3 мингдан ортиқ йўловчига тенг бўлган. Бу 2022 йилга нисбатан 62 фоиз га кўп. Унга кўра, 2022 йилда кунига жамоат автобусларида ўртача 404,4 минг йўловчи ташилган.

Шунингдек, кунлик қатновлар сони ўртача 16 847 тани ташкил этди. Бу эса 2022 йилга нисбатан 59,8 фоизга ошганини кўрсатади. Маълумотларга қараганда 2022 йилда кунлик қатновлар сони ўртача 10 542 тани ташкил этган.

Бундан ташқари, 2023 йил давомида жами 6 млн 149 минг 147 та қатнов амалга оширилгани маълум қилинди.

1 кунда 1700 та автобус

Бугунги кунда пойтахт жамоат транспорти тармоғи 165 та йўналишдан иборат. Унда 1 кунда ўртача 1700 га яқин автобуслар йўналишда йўловчиларга хизмат кўрсатади, дейилади хабарда. Шу билан бирга “Тошшаҳартрансхизмат” 2024 йилда янги 200 та элоктробуслар сотиб олиб, қўшимча 5 та йўналиш бўйича автобус ҳаракатларини йўлга қўймоқчи. 

Шунингдек, яқинда Транспорт вазирлиги таҳлилларга таяниб, Тошкент шаҳрида автобуснинг енгил транспортга нисбатан самарадорлиги 135 баробарни ташкил этаётганини маълум қилган эди.

Қайд этилишича, пойтахтда битта енгил автотранспорт воситасида бир кунда ўртача 4,3 нафар йўловчи, битта автобусда эса ўртача 580 нафар йўловчи ташилмоқда. Ўтказилган транспорт макромодели таҳлилларига кўра пойтахтдаги мобил аҳолининг кунлик қатнов сони ўртача 9 миллионни ташкил этиб, шундан 6 миллион қатнов транспортда амалга оширилади.

28 фоизи жамоат транспорти

Унга кўра, транспортда амалга оширилаётган қатновларнинг 1,7 миллионтаси яъни 28 фоизи жамоат транспорти, 4,3 миллионтаси енгил автотранспорт ҳиссасига тўғри келмоқда.

Маълум бўлишича пойтахтнинг транспорт воситалари доимий ҳаракатланадиган асосий 73 та кўчасининг узунлиги 472 кмни ташкил этиб, ўртача 380−400 мингта автотранспорт ҳаракатланишига мўлжалланган. Ҳозирда шаҳарда кун давомида ўртача 1 миллионга яқин автотранспорт ҳаракатланмоқда. Бу йўлларда бир вақтда ҳаракатланиш сиғимидан 2 баробар кўп ҳисобланади.

Теги :
Avto