$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Нурафшонда қиймати бир миллиарддан ортиқ дарахт кесиб ташланди

Нурафшонда қиймати бир миллиард сўмдан ортиқ дарахт кесиб ташланди Иллюстрация

Тошкент вилоятининг маъмурий марказида дарахт кесилиш ҳолати аниқланиб, ҳужжатлар прокуратура органларига юборилди, деб хабар қилмоқда Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 6 июль куни Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор рейд давомида Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри “Қорасув” МФЙ, Тошкент йўли кўчаси, 4Р-2 автомобиль йўлининг Тўйтепа текстил фабрикасигача бўлган масофада жойлашган жами 37 туп ҳар хил турдаги манзарали дарахтлар кесилганлиги аниқланган.

Ушбу вазият бўйича Ўзбекистон Республикаси “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунининг 37, 45-моддалари талаблари бузилган, йўл қўйилган ҳолат бўйича ўсимлик дунёсига 1 102 400 500 (бир миллиард бир юз икки миллион тўрт юз минг беш юз) сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан қонуний чора кўриш ҳамда етказилган зарарни ундириш мақсадида тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига юборилгани айтилмоқда.

Теги :
Iqtisodiyot