$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Стикерлар алмаштириб бериладими? ДХМ вакили аниқлик киритади

стикер

Маълумки, Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан 2020 йил 1 августга қадар Ўзбекистонда автотранспорт воситалари ҳаракати чекланиб, автомобиллар учун ДХМлар томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари даврида қўлланилиши белгиланди.

Давлат хизматлари агентлиги директори ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Севара Закирова ижтимоий тармоқлардаги гуруҳлар, кенг жамоатчиликда Давлат хизматлари марказлари орқали берилган стикерлар машина сотилганда, носоз ёки яроқсиз ҳолга келиб қолганда алмаштириб бериладими каби саволларга ойдинлик қиритди. Бу ҳақида у Twitter’даги саҳифасида пост қолдирган.

Унга кўра, ДХМлар орқали кўрсатиладиган ҳар бир хизмат аниқ регламент асосида амалга оширилади. Стикерлар бериш хизмати эса Махсус комиссиясининг 2020 йил 30 мартдаги 13-сон йиғилиш Баёни билан тасдиқланган вақтинчалик тартибга асосан йўлга қўйилган ва унда махсус рухсатнома берилган машиналар ўзгариши муносабати билан уларни қайта расмийлаштириш назарда тутилмаган. Бундан хулоса қилиш мумкинки, улар алмаштириб берилмайди.

Агентлик вакилига кўра, ҳар бир стикер голограммалар билан биргаликда my.gov.uz портали орқали алоҳида уникал рақам билан расмийлаштирилган. Унга киритилган маълумотларга ҳозирда Давлат хизматлари марказлари томонидан ўзгартириш киритишнинг техник имконияти мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиянинг 2020 йил 8 апрелдаги 17-сон йиғилиш Баёнига асосан махсус комиссиянинг 2020 йил 30 мартдаги 13-сон йиғилиш Баёни ўз кучини йўқотган ва ДХМлар орқали автотранспорт воситаларига стикерлар бериш 2020 йил 9 апрелдан тўхтатилган.

Теги :
Жамият