$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

АСАЛОБОДЛИК БОЛАЛАР УЧУН БАЙРАМ ТАШКИЛЛАНДИ

Р10

Энергетика вазирлиги ва “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган “Асалобод” маҳалласи аҳолиси учун 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам дастури ташкил этилди. 

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 27 июндаги ПФ-5467-сонли “Обод маҳалла” дастури тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2022 йил 18 мартдаги  ПҚ-172-сонли “2022–2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар ва қишлоқларимизда аҳоли яшаш манзилларини, маҳаллаларни замонавий архитектура ечими асосида қайта таъмирлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан ҳам мазкур йўналиш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Хусусан, жорий йил бошидан бошлаб Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган “Асалобод” маҳалласида истиқомат қилувчи аҳолига қулай яшаш шароитларини яратиш, ён-атрофнинг эстетик кўринишини тартибга келтириш, ёшларни спортга кенг жалб этиш ва соғломлаштириш учун етарлича имконият яратиш мақсадида ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, маҳалла аҳолисининг муносиб ҳордиқ чиқариши ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ҳар ҳафта маданий-маърифий кечалар ўтказилиши йўлга қўйилган. 

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати мана шундай кўнгилочар тадбирларнинг навбатдагиси ташкил этилди. Турли жанрдаги куй-қўшиқлардан ташкил топган концерт дастури “Асалобод” маҳалласи аҳолисига хуш кайфият бағишлади.