$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Сизда стартап бор ва инвестициялар олишни хоҳлайсизми?

-

Унда IT Park, “Aloqaventures” Венчур фонди ва “Aлоқабанк” тижорат банкининг 3 ойлик “AloqaTech Lab” корпоратив акселераторига рўйхатдан ўтинг, у техник, маркетинг, эксперт кўмаги, ҳамда, 50 000 AҚШ долларигача бўлган инвестицияларни олиш имкониятини ўз ичига олади.

Aкселерация дастурида стартап-лойиҳаларнинг виртуал иштироки формати ҳам ўз ичига олади. Бу формат, айниқса, республика ҳудудларидан келган жамоалар учун қизиқарли бўлиб, унда сиз барча кўмак ва маслаҳатларни онлайн тарзда олишингиз мумкин.

 Стартап-лойиҳалари қуйидаги йўналишларда иштирок этишга таклиф қилинади:

 – молиявий технологиялар (FinTech);

 – электрон тижорат ва бозорлар (электрон тижорат);

 – бизнес учун булутли технологиялар (CloudTech);

 – бизнес учун сунъий идрок (AI).

Танланган йўналиш бўйича ҳар бир стартап лойиҳа жамоаси IT Park, “Aloqaventures” Венчур фонди ва “Aлоқабанк” тижорат банки мутахассислари билан ҳамкорликда иш олиб борадилар.

Aкселерация дастури стартап лойиҳа жамоаларига кенг имкониятларни тақдим этади: коворкинг ва офис майдони, таълим ва консалтинг фаолияти, техник жиҳозлар, PR-қувватлаш, тармоқ ва ҳамкорлик, ҳамда, стартап лойиҳалари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда бошқа имкониятлар.

Aкселерация дастурида стартап ғояга эга бошланғич жамоалар ҳамда бизнес-модел ва MVP'си ривожланган тажрибали жамоалар ҳам иштирок этишлари мумкин.

Aкселерация дастурида иштирок этиш якунланганидан сўнг, энг яхши стартап-лойиҳалар “Aloqaventures” Венчур фондидан 50 минг AҚШ долларигача бўлган инвестицияларни жалб қилиш имкониятига эга бўладилар.

Ҳужжатлар 6 майга қадар қабул қилинади.

2022 йилнинг 23 майидан бошлаб 20 августга қадар акселерация дастурининг ўзи бўлиб ўтади.

Demo Day 2022 йил 5 сентябрга режалаштирилган.

Aриза топшириш учун: http://aloqatechlab.uz/