Тўйиб нафас олинг: Тошкентнинг ҳаво сифати январь ойи учун илк бор энг хавфсиз ҳолатга қайтди
Бироқ мутахассислар РМ-2,5 майда дисперс ифлосланиши шунда ҳам халқаро стандарт меъёрдан 1,7 баробар юқори қийматни бераётганини айтмоқда.
1 daqiqa o‘qiladi

Ўзгидромет агентлиги кузатув натижаларига кўра, Тошкент шаҳрида айни вақтда (11:00-12:00) ҳавонинг майда чанг зарралари (РМ 2,5) билан ифлосланиши қуйидагича:
Чилонзор тумани Халқлар дўстлиги майдонида –15 мкг/м3;
Юнусобод тумани “Бодомзор” йўлида –13 мкг/м3.
“Яхши” даражадаги ифлосланиш
Ушбу ҳудудларда ҳаводаги чанг миқдори AQI – РМ 2,5 кўрсаткичи бўйича ҳавонинг “яхши” даражадаги ифлосланиш тоифасига киради.
Пойтахт айни вақтда ҳавоси тоза шаҳарлар рейтингида 25-ўринда.
Аммо...
Бироқ мутахассислар РМ-2,5 майда дисперс ифлосланиши шунда ҳам халқаро стандарт меъёрдан 1,7 баробар юқори қийматни бераётганини айтмоқда.
Ноябрь, декабрь ойида ҳам аҳвол мақтангулик эмас
IQAir индексига кўра, Тошкент ҳавоси ноябрь ойида 4 кун “носоғлом”, 10 кун “таъсирчан гуруҳлар учун носоғлом” дея қайд этилган. Пойтахтда ой давомида фақат бир кун “яхши” даражадаги ҳаво кузатилган эди.
Декабр ойида эса ҳаво сифати "заиф қатламлар учун носоғлом" ва "носоғлом" оралиғида бўлган.
Маълумот учун:
Ҳаво таркибидаги муаллақ заррачалар асосан саноат корхоналари, қурилиш жараёнлари, автотранспорт ҳаракати натижасида ҳосил бўлувчи майда дисперс заррачалар ҳисобланади.
Улар ўлчамига қараб, RM10, PM4, RM2,5 va PM1гача бўлади. Булар орасида организм учун энг зарарли диаметр бу – PM10 дан пасти ҳисобланади.



