$
 12741.02
-16.92
 14062.26
-63.33
 134.38
-0.68
weather
+26
Кечаси   +14°

Агробанкдан яна бир лойиҳа – “Ўсимликларни ҳимоя қилиш” мавзусида интенсив ўқув курси

Агробанкдан яна бир лойиҳа – “Ўсимликларни ҳимоя қилиш” мавзусида интенсив ўқув курси

Агробанк ташаббуси билан халқаро экспертлар билан ҳамкорликда соҳадаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва хорижий тажрибаларга асосланган энг сўнгги замонавий билимларни бериш, уларнинг маҳоратини ошириш мақсадида “Ўсимликларни ҳимоя қилиш билимлари” ўқув курси йўлга қўйилди. Мазкур ўқув курсининг сентябрдан декабргача давом этадиган мавсуми учун қабул бошланди.

Унда қишлоқ хўжалиги бўйича бакалавр даражасига эга бўлган мутахассисларни ўсимликларни ҳимоя қилиш йўналишида қайта тайёрлаш, хорижий тажрибаларга асосланган энг сўнгги замонавий билимлар бериш кўзда тутилган бўлиб, тингловчилар қишлоқ хўжалигининг 7та йўналиши:

1.       Энтомология

2.       Фитопотология

3.       Гирбология

4.       Нематология

5.       Вирология

6.       Токсикология

7.       Тупроқшунослик бўйича хорижий тажрибалар асосида маҳорат дарсларини ўташади.

Шунингдек, бу ерда қишлоқ хўжалигида минтақада мавжуд зараркурандалар турларидан хабардор бўлиш, уларга қарши замонавий кураш сирлари, чора-тадбирларини ўрганиш, бу соҳада халқаро тажрибалар билан яқиндан танишиш каби ҳам амалий, ҳам назарий билимлар ўргатилади.

Дарслар жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган ўқув аудиториялари ва ушбу курс учун махсус жиҳозланган лаборатория хоналарида ўсимликларни ҳимоя қилиш тажрибага эга ўқитувчилар ва илмий мутахассислар ҳамда соҳа вакиллари иштирокида олиб борилади.

Ушбу ўқув дастури қишлоқ хўжалигида илк замонавий дастур сифатида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети, илмий текшириш институтлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда йўлга қўйилган бўлиб, ўқув дастури асосан назарий ва амалий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган. Амалиёт дарслари илмий текшириш институтларининг лаборатория хоналарида ўтказилади.

Соҳада юқори малакали, халқаро тажрибага эга ўқитувчилардан билим олиш имконияти, назарий ва амалий машғулотларнинг уйғунлиги, соҳадаги етакчи билим эгалари ва халқаро тажрибага эга бўлган мутахассислар иштирокидаги мастер-классларда қатнашиш, келажакда халқаро ҳамкорлар билан илм алмашиш имконияти тренингнинг асосий афзалликлари қаторига киради.

Битирувчилар ўқиш давомида олган билимлари асосида тегишлича баҳоланадилар ва ўқув курси якунида битирувчиларга махсус сертификатлар берилади. Халқаро тоифадаги мутахассислар томонидан олиб бориладиган курслар мутлақо бепул бўлиб, барча харажатлар Агробанк томонидан қопланади. Курсни муваффақиятли тамомлаганлар иш билан таъминланади.

Курсга қатнашмоқчи бўлганлар қуйидаги уч босқичдан ўтишлари талаб этилади:

1.       Онлайн-сўровномани тўлдириш

2.       Имтиҳон (ёзма)

3.       Суҳбат

Аризалар 20 августга қадар @Agrolab_uzbot Телеграм-боти ёки agrolab.fermermaktab.uz сайти орқали қабул қилинади. Суҳбатдан муваффақиятли ўтганлар 2 сентябрдан бошлаб дарсларда қатнашиб, билим олиш имконига эга бўлишади.

Батафсил маълумот учун:

1216

+99895 195 80 01


Реклама ҳуқуқи асосида