$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Таиланд термаси осон рақибдек туюлиши мумкин, бироқ улар жуда ноқулай рақиб — Игорь Сергеев

f 1 29

28 январдан бошлаб Осиё Кубогининг нимчорак финал босқич ўйинлари старт олди. Дастлабки баҳсларда Австралия Индонезиядан, қўшнимиз Тожикистон эса тарихий натижа қайд этган ҳолда Бирлашган Араб Амирликларидан устун келиб, чорак финал босқичига йўл олишди. Бироз аввал, Иордания терма жамоаси ҳам фантастик комбек эвазига чорак финал йўлланмасини ҳал қилди. Эртага Ўзбекитсон терма жамоаси ҳам плей-офф босқичидаги юришини бошлайди. Ўйиндан аввал сайтимизнинг Осиё Кубоги вақтидаги норасмий анъанасига мувофиқ ўйин олди матбуот анжуманида янграган фикр-мулоҳазаларга тўхталамиз. 

“Таиландга қарши майдонга тушиш тақвим омадли келганидан далолат эмас”

Ўйин олди матбуот анжуманида Сречко Катанецга бу сафар яна Одил Ҳамробеков ҳамроҳлик қилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанес эртанги ўйин учун тайёрланишга жамоада 7 кун вақт бўлгани ва Таиландга қарши учрашувда жамоа (машғулотлар самараси) барчасини майдонда кўрсатишини, ҳеч қайси футболчи жароҳатлардан олишдан кафолатланмагани, буни борича қабул қилишини маълум қилди. Шунингдек, у Таиланд ҳали гол ўтказмагани, рақиблар қарши жамоага яхши босим ўтказа олиши ҳамда Таиландга қарши майдонга тушиш тақвим омадли келганидан далолат эмаслигини билдирган. "Баъзи муҳим ўйинчиларимиз жароҳат сабабли ёрдам бера олмаса-да, қолган барча футболчилар эртанги баҳсга тайёр", — дея ўз фикрини якунлаган мураббий. 

“Ҳужум билан боғлиқ муаммолар устида ишлаяпмиз”

Одилжон Ҳамробеков ҳам журналистларнинг саволларига жавоб йўллар экан, кечаги учрашув ҳақида тўхталиб, Тожикистон терма жамоасини ғалаба билан табриклади. Шунингдек, Ҳамробеков Таиланд ҳали гол ўтказиб юбормагани, уларнинг тартибли ҳимояланиши ва жамоада жисмоний ҳолат билан боғлиқ муаммо йўқлигини айтиб ўтган. “Майдонда иккала жамоа ҳам бир хил шароитда бўлади. Ким ўз имкониятларидан унумли фойдаланса, яхши натижага эришади. Ҳужум билан боғлиқ муаммолар устида ишлаяпмиз. Жиддий жароҳат олган жамоадошларимиз ўз клубларига қайтди, тузалиш эҳтимоли борлар эса шифокорлар назорати остида. Уларнинг биз билан бўлиши барчамиз учун фойдали бўлади.”, — деган маҳоратли футболчимиз.

Сергеевдан Таиланд футболи ҳақида ярим йиллик хулосалар

Ўйин олдидан Championat.asia сайти муҳбири айни кунга қадар Таиланд футболи ҳавосидан нафас олиб улгурган Игорь Сергеевдан рақибларимизнинг имкониятлари ҳақида интервью олибди. “Таиланд чемпионати анча рақобатдош. Кўпчилик Таиланд футболини кучсиз деб ўйлайди, ишонинг аслида бундай эмас. Мен Таиландда ярим йилдан буён ўйнамоқдаман ва у ердаги футбол даражасини паст дея олмайман. Таиландда футбол ривожланмоқда ва улар тўғри йўналишда. Футболчиларнинг даражаси анча юқори, инфратузилма ва ташкилий ишларга ҳам эътироз йўқ. Ҳаммаси аъло даражада. Таиланд чемпионати Суперлигадан аниқ кучсиз эмас. Мен Таиланд биринчилигини Ўзбекистон чемпионатидан кучли демайман, аммо уларнинг даражаси биздан паст эмас. Таиланд терма жамоасининг натижаларини ўзингиз кўрдингиз. Улар биз билан бир хил натижа қайд этишди. Улар гуруҳ босқичида мағлуб бўлишмади. Таиланд терма жамоаси билан тўқнаш келишимиз маълум бўлганидан сўнг йигитларга ҳушёр бўлиш кераклигини айтдим. Таиланд термаси осон рақибдек туюлиши мумкин, бироқ улар жуда ноқулай рақиб. Таиланд терма жамоаси сафида ҳозир 5 та жамоадошларим бор. Уларнинг барчаси катта тажрибага эга. Тўғрисини айтаман, Таиланд футболи тез ривожланмоқда”, — дейди Игорь Сергеев.

Муxлислар ташрифи

Ўзбек футболи мухлисларига таниш бўлган футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз саҳифаисда хабар беришича, мазкур беллашув учун ҳозирча 22 978 та чипта сотилган бўлиб, шундан 165 таси ҳамюртларимиз учун чиқарилган. Маълумот учун, ўйин 40 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган "Ал Жануб" стадионида бўлиб ўтади.

Эслатма сифатида, Ўзбекистон - Таиланд ўйини жртага, 30 январь куни Тошкент вақти билан соат 16:30 да старт олади.