$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

77-ўлим: Тошкентда 62 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

коронавирус ўлим

Коронавирусга чалинган пойтахтлик 62 ёшли бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди, дея хабар қилмоқда ССВ.

Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳри Сирғали туманида яшовчи 62 ёшли Н.А.да (аёл) жорий йил 8 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва шаҳар 1-сон клиник шифохонасига ётқизилган. Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

Касаллик ўткир нафас ҳамда юрак қон-томир етишмовчилиги асорати билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, гипертония каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Теги :
Jamiyat