$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

"Ўзэкспомарказ"даги 500 ўринли марказ Ортиқхўжаевнинг ташаббуси билан барпо этилмоқда

експомарказ

Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган «Ўзэкспомарказ» кўргазма маркази майдонларида ташкил этилаётган коронавирусга чалингани гумон қилинган беморларга аниқ ташхис қўйиш ва касаллик даражасини аниқлаш, шунингдек, беморларга биринчи ёрдам кўрсатиш ва уларни клиникаларга тақсимлаш маркази 500 ўринга мўлжалланган.

Бу Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ташаббуси бўлиб, вазият жуда оғирлашганида «Б режаси» бўлиши учун амалга оширилмоқда. Марказни ташкил этиш ва таъминлаш харажатлари бюджет маблағлари ҳисобидан қопланмайди.

Эълон қилинган суратларда марказни кўздан кечириш учун Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев ва Тошкент шаҳар прокурори Баҳриддин Валиев «Ўзэкспомарказ»га ташриф буюрганини кўриш мумкин.

Теги :
Jamiyat