$
 12600.14
10.14
 13642.17
-23.02
 135.92
-0.05
weather
+26
Кечаси   +14°

Россия ниқобларни ечяпти, Қозоғистонда мотам, Ўзбекистонда поездлар ва авияқатновлар тўхтади

Коронавирусга қарши робот яратилди koronavirus

Бугун – 13 июлдан турли минтақаларда коронавирусга оид турлича тартиблар жорий бўлмоқда.

Россия пойтахтида бугундан бошлаб ниқоб тақиш шарт эмас. Ижтимоий масофани сақлаб, хавфсизлик чораларини кўриб ҳаракатлариш мумкин.

13 июль Қозоғистонда мотам куни деб эълон қилинди. Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев мамлакатда коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқини бошланганини маълум қилди. У бунинг учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъулларини айблади ва вафот этганлар хотираси учун бутун мамлакат бўйлаб мотам эълон қилди.

Ўзбекистонда эса бугундан бошлаб маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиақатновлар ҳам тўхтатилади. Кучайтирилган карантин тартиби шароитида фақатгина Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ, хорижий давлатлардаги фуқароларимизни ватанга олиб келиш бўйича репатриацион рейслар бажарилади.

Теги :
Жамият