$
 11010.33
30.32
 10851.78
-52.47
 183.58
2.47
weather
+33
Кечаси   +15°

«Ипотека-банк» АТИБ акциядорлари диққатига!

2020 йилда Ўзбекистоннинг энг фаол банклари рейтинги тузилди

Ипотека-банк” АТИБ акциядорларига “Ипотека-банк” АТИБнинг 2021 йил фаолияти якунларига бағишланган акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 30 июнь куни соат 11:00 дан бошлаб бўлиб ўтишини маълум қилади. 

Акциядорларнинг умумий йиғилиши интернет орқали онлайн режимда, масофадан туриб йиғилишни олиб бориш имконини берувчи “eVOTE” – Электрон овоз бериш хизмати (http://evote.uz/) ёрдамида ўтказилади. 

 

Йиғилиш кун тартиби:

1. “Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгашининг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти ҳамда “Ипотека-банк” АТИБнинг ривожланиш стратегиясига эришиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш. 

2. “Ипотека-банк” АТИБ Бошқарувининг “Ипотека-банк” АТИБнинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти ва 2022 йилга мўлжалланган устувор вазифалари тўғрисидаги йиллик ҳисоботини тасдиқлаш. 

3. “Ипотека-банк” АТИБнинг 2021 йилдаги молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича “Ипотека-банк” АТИБ Тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш.

4. “Ипотека-банк” АТИБнинг 2021 йил учун йиллик молиявий ҳисоботи аудитини ўтказиш бўйича ташқи аудитор хизматлари учун тўланадиган ҳақнинг юқори миқдорини оширишни тасдиқлаш. 

5. “Ипотека-банк” АТИБнинг 2021 йил якунлари бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш ҳамда имтиёзли акцияларга дивидендлар тўлашни тасдиқлаш. 

6. “Ипотека-банк” АТИБнинг 2020-2023 йиллар учун ривожланиш стратегиясининг 2021 йил якунлари бўйича ижросини эшитиш. 

7. “Ипотека-банк” АТИБнинг 2021 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш. 

8. 2021 йил якунлари бўйича “Ипотека-банк” АТИБ корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини тасдиқлаш. 

9. “Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш. 

10. “Ипотека-банк” АТИБ Тафтиш комиссияси тугатилишини тасдиқлаш. 

11. “Ипотека-банк” АТИБ уставига ўзгартишлар киритишни тасдиқлаш. 

12. “Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгаши тўғрисидаги низомга ўзгартишлар киритишни тасдиқлаш. 

13. “Ипотека-банк” АТИБнинг Халқаро молия корпорацияси билан тузилган келишувлари шартларига ўзгартиришлар киритишни тасдиқлаш. 

14. “Ипотека-банк” АТИБ ташкилий тузилмасини янги таҳрирда тасдиқлаш. 

15. “Ипотека-банк” АТИБ томонидан 2021 йил давомида аффилланган шахс билан тузилган битимни тасдиқлаш. 

16. “Ипотека-банк” АТИБнинг аффилланган шахслар билан келгусида йиллик акциядорлар умумий йиғилишигача муддатга тузиши мумкин бўлган битимларини тасдиқлаш. 

17. “Ипотека-банк” АТИБ Бошқарувининг аффилланган шахслар билан битимларни ва йирик битимларни мустақил амалга ошириши учун банкнинг кундалик хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларини аниқлаш ҳамда уларнинг амалга оширилишини маъқуллаш. 

18. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2022 йил 11 январдаги 15-20/17-сонли хатини ижро этиш бўйича “Ипотека-банк” АТИБ томонидан амалга оширилган ишларни тасдиқлаш.

  • Акциядорларни навбатдаги йиллик умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабардор қилиш учун реестрни шакллантириш санаси: 2022 йил 31 май.
  • Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри тузиладиган сана: 2022 йил 24 июнь.
  • Акциядорлар навбатдаги йиллик умумий йиғилишга оид ҳужжатлар билан банкнинг www.ipotekabank.uz корпоратив веб-сайти, http://evote.uz/ сайти орқали танишишлари ёки cenbum@ipotekabank.uz электрон манзили орқали сўров юборишлари мумкин.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорларни рўйхатдан ўтказиш http://evote.uz/ сайтида интернет орқали уларнинг электрон овоз бериш хизматидан фойдаланган ҳолда йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатига киритилганлиги тўғрисида электрон хабарнома олган пайтдан бошлаб ўтказилади. 

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш шартлари билан http://evote.uz/ манзили бўйича электрон овоз бериш хизмати орқали (тел.:+998 90-006-77-44) танишишингиз мумкин. 

Қўшимча маълумотлар олиш учун телефон рақамлари: (78)147-67-17, 150-89-16.

Реклама