Зеленский амалдорлардан иш кабинетларига унинг портретларини қўймасликларини сўради

мая 20 / 2019

Бугун, 20 май куни Владимир Зеленский расман Украина президенти лавозимига киришди. У Олий рададаги тантанали маросимда қўлини конституцияга қўйиб, қасамёд қилди. Зеленскийга Украина президенти ҳокимиятининг расмий рамзлари: гурзи, гербли муҳр ва занжирли орден кўринишидаги белги топширилди.
 
Владимир Зеленский амалдорлардан унинг портретини хизмат хоналарига осмасликни сўраган:
 
«Кабинетларингизда менинг суратларим бўлмаслигини жуда хоҳлайман, илтимос, менинг портретларим бўлмасин, чунки президент — бут эмас, санам эмас. У ерга фарзандларингизнинг расмларини илиб қўйинг ва ҳар сафар қарор чиқаришдан олдин уларнинг кўзларига боқинг».
 
Эслатиб ўтамиз, 21 апрель куни ўтказилган Украина президентлиги учун сайловларнинг иккинчи турида Владимир Зеленский 73,22 фоиз овоз тўплаб, Украинанинг олтинчи президентига айланди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *