Қозоғистон бош вазири автомобиль йўлида велосипед ҳайдагани учун жаримага тортилди

июл 31 / 2016

alt

Бу ҳақда Масимовнинг ўзи Инстаграмдаги саҳифасида хабар қилган.

"Жаримага тортилишимга сабаб Остона-Борово автомагистралида олинган сурат бўлди, бу ерда велосипед учиш тақиқланган", дейилади вазирнинг сайтида.

Масимов қонун-қоидалар барчага, ҳатто велосипеддаги бош вазирга ҳам баробарлигини қайд этди.

Масимов, шунингдек, жарима тўлаганини исботловчи квитанцияни ҳам тармоққа жойлаган, деб ёзади Газета.ру.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш:  https://telegram.me/uz24news_uz
 

  • Мехмон
    14 сентябр 2016, 08:13

    Шуни учун ҳам уни хавфсизлик қўмитасига раҳбар этиб тайинлашди!

  • Мехмон
    13 сентябр 2016, 19:22

    Таъкикланган ерда велосипед учгани учун Козогистон Республикаси Президенти уз Бош Вазирини ишдан бушатди, айрим манбаларда укидикда.

  • Мехмон
    01 август 2016, 17:43

    Бош вазир нечук Қозоғистон ҳукумати ва ўзи томонидан қонунчиликка тадбиқ қилинган қарор ва фармонларга ўзи амал қилмаса, қонуни бузса қандай қилиб у бош вазир бўлиши мумкун.

  • Мехмон
    01 август 2016, 10:35

    Нима энди қозоқлар узини реклама қивоттими.

  • Мехмон
    01 август 2016, 09:15

    Буни хаммаси уюштирилган. Бош вазирни велосипедда учишга вақти бор эканми? Жаримага тортилган бўлса интернетга жойлайдими. Ахир бу унинг обрўсига путур етказиши мумкин бўладику.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *