Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

фев 07 / 2019

alt

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Ушбу маълумотни Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Дамир Сагинбаев пайшанба куни журналистларга маълум қилган.

“Агар судда тўғридан-тўғри ёки шамали кўрсатмалар берилса, у жиноий жавобгарликка тортилади, жиноий иш қўзғатамиз”, - деди Хавфсизлик кенгаши котиби пресс-конференцияда.

Бироқ Сагинбаев таъкидладики, агар мамлакат парламенти томонидан “дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида тегишли қонунлар” қабул қилинсагина, шундай бўлиши мумкин. Шу билан бирга у судга юборилган жиноий ишларнинг кўпида собиқ юқори лавозимли амалдорлар номлари борлигини эслатиб ўтди.

Алмазбек Атамбаев Шаршенович 2011 йил 1 декабрдан 2017 йил 24 йилгача Қирғизистон президенти сифатида фаолият юритган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *