Қирғизистон президенти матбуот хизмати Алмазбек Атамбаевнинг соғлиғи тўғрисида ахборот берди

сен 21 / 2016

alt

20 сентябрь куни Қирғизистон президенти матбуот хизмати Алмазбек Атамбаевнинг соғлиғи ёмонлашгани туфайли тиббий кўрикдан ўтиш учун қисқа муддатли таътил олганини маълум қилган эди.

Алмазбек Атамбаев айни пайтда Туркиядаги клиникалардан бирида даволанмоқда ва унинг саломатлиги қониқарли аҳволда, деб ёзади РИА Новости.

19 сентябрь, душанба куни Қирғизистон президенти юрагидаги муаммолар сабаб Нью-Йоркда ўтаётган БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессиясида иштирок эта олмаслиги маълум бўлган эди.

Атамбаевнинг таътили 1 октябрга қадар узайтирилиши мумкин.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш:  https://telegram.me/uz24news_uz

  • Мехмон
    23 сентябр 2016, 08:33

    Админ дунёда нима янгилила хабардор қилила

  • Мехмон
    22 сентябр 2016, 13:38

    Қирғизистон ендигина яхши президентга еришганида..... соғайиб кетинг Алмазбек ака.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *