Туркманистонда қурилишига 2 миллиард доллардан зиёд маблағ сарфланган янги халқаро аэропорт очилди

сен 17 / 2016

alt

Аэропортнинг очилиш маросимида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов иштирок этди, дея хабар қилади РИА Новости.

Очилиш маросимида янги Халқаро аэропортга асосий йўловчи терминали биносининг томида дунё бўйича энг катта ҳажмдаги гилам кўринишидаги меъморчилик тасвири (нақш) туширилгани учун Гиннес рекордлари китобининг сертификати топширилди. Ушбу тасвирнинг майдони - 705 квадрат метр.

Хабарларга кўра, мазкур аэропортнинг қурилишига 2,2 миллиард доллар маблағ сарфланган.

Уч терминалга (йўловчи, VIP ва юк) эга аэропортнинг сиғими тахминан 2 000 кишига мўлжалланган. У ҳар қандай турдаги самолётни қабул қила олади ва халқаро стандартларга биноан хизмат кўрсатишга қодир. Учиш-қўниш йўлакларининг узунлиги - 3 800 метр. Аэровокзал мажмуи жойлашган ҳудуднинг умумий майдони - 1 200 гектар.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш:  https://telegram.me/uz24news_uz

  • АНОР
    22 сентябр 2016, 16:29

    ТУРКМАНИСТОН ХАМ ЖУДА ЧИРОЙЛИ ШАХАР

  • Мехмон
    22 сентябр 2016, 12:11

    ok

  • Мехмон
    21 сентябр 2016, 08:29

    Админ Дунё янгиликларини хам тез-тез янгилаб туринглар илтимос.

  • Мехмон
    19 сентябр 2016, 15:29

    Туркманистонни янада ривожланиб, куркамлашишига тилакдошмиз.

  • Мехмон
    18 сентябр 2016, 09:10

    Баракалла! Туркман оғайнилар!
    Бу жуда зўр нарса!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *