Тунисда аёл "илон" расми туширилган пайпоқ сабаб оёғидан айрилишига бир баҳя қолди

дек 27 / 2018

alt

Тунисда “илон” расми туширилган пайпоқ билан эрини эътиборини жалб қилишга ҳаракат қилганда аёл оёқсиз қолишига оз қолди. Бу ҳақда Rassd Tunisia янгиликлар портали хабар қилди.

Аёл бу пайпоқни кийиб олиб, кўрпа остида оёғини чиқаради ва эрини ётоқхонага чақиради.

Эр тўшакда “илонлар”ни кўриб, зудлик билан ошхонага югуради. Пичоқ олиб, рафиқасининг чап оёғига пичоқни уради.

Аёл чап оёғидан чуқур жароҳат олиб, шифохонага олиб келинди.

Айни дамда аёлнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *