Трамп: АҚШ дунё полициячиси бўлиб қололмайди

дек 27 / 2018

alt

АҚШ бундан кейин дунё полициячиси мақомида қололмайди, деб баёнот қилди Трамп Ироққа уюштирган эълон қилинмаган ташрифи давомида.

"Қўшма Штатлар жаҳон полициячиси бўлиб қололмайди. Бу фақат бизга юк бўлаётгани, адолатданмас", - дея иқтибос келтирган Оқ уй журналисти Трамп нутқидан.

Трамп шунингдек, мудофаага пул тўламайдиган бошқа мамлакатлар АҚШ ҳарбийларидан ўз ҳимояси учун фойдаланишларини Вашингтон хоҳламаслигини айтмоқда.

"Биз бутун дунё бўйлаб тарқалганмиз. Биз ҳаттоки аксарият одамлар эшитмаган мамлакатларда бормиз. Кулгили, чин сўзим", - деб қўшимча қилган Трамп.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *