Тожикистон Сарез кўлини мониторинг қилиш қурилмалари учун 3,5 миллион доллар ажратди

фев 07 / 2019

alt

Тожикистон Сарез кўлини мониторинг қилиш қурилмалари учун 3,5 миллион доллар йўналтиради. Бу ҳақда Sputnik хабар қилмоқда.
Қурилмаларни тўлиқ янгилаш Осиё Тараққиёт банки лойиҳаси доирасида амалга оширилади.

Ушбу лойиҳада кўл ҳудуди атрофида туну-кун навбатчилик олиб бораётган ФВВ ходимлари учун зарур шарт-шароит яратиш кўзда тутилмоқда.

Янги ҳар кунлик мониторинг техникаси Усой тўғонида пайдо бўлади.

Шу билан бирга, ушбу лойиҳада тўғон ёрилиши ҳолатида аҳолини олдиндан огоҳлантириш тизимини жорий этиш режалаштирилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозир Сарез кўлида вазият барқарор.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *