Тожикистон Роғун ГЭСни қуришни бошлади

окт 30 / 2016

alt

29 октябрь, шанба куни Роғун ГЭСининг йирик сув тўғонини қуриш ишлари бошланди. Бу ҳақда Тожикистон президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Вахш дарёси бўйида мазкур тўғон қурилишининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда мамлакат раҳбари Имомали Раҳмон иштирок этди.

Роғун ГЭСи пойтахт Душанбедан 110 км узоқликда жойлашган. Гидроэлектростанция ҳар бирининг қуввати 600 мВт бўлган 6 агрегатдан иборат. ‚ Сув тўғонининг баландлиги 335 метрни ташкил этади. Бу дунёдаги энг баланд тош-ер тўғони бўлиши кутилаяпти. Роғун ГЭС 3600 мВт (йилига 17 млрд. кВт/соатдан кўп) электр энергияси ишлаб чиқариш билан минтақада энг йирик ГЭС ҳисобланади.

Айни вақтда ГЭС қурилишига 15 мингга яқин мутахассис ва ишчилар, 2‚ 100дан зиёд техникалар жалб этилган.

Режага мувофиқ, Роғун ГЭСининг биринчи агрегати 2018 йилнинг сўнггига қадар, иккинчи агрегети эса 2019 йилнинг апрелига қадар ишга туширилиши керак.

Лойиҳанинг тўлиқ қуриб битирилишига 2,2 миллиард доллар, биринчи навбатининг қуриб битирилишига 590 миллион доллар кетиши айтилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Футболчи
    06 апрел 2017, 10:21

    Качон бизлар ён қўшнилар билан яхши муносабатда бўламиз?

  • Мехмон
    02 янвuary 2017, 22:14

    тухтатиш керак!!!! бизни хаётимиз булмаса хам биздан кейинги авлод учун

  • Мехмон
    12 ноябр 2016, 00:54

    Бу тугон шунчаки тугон эмас,балки тожикистон ва узбекистон учун катта офат олиб келиши, минглаб ахолисини улимига сабабчи булиши мумкин,мени эшитишимча бу тугон кучли ер силкиниши окибатида ерилиб кетса тожикистонни бир кисми ва узбекистонни катта кисмини 50 метрлик сув супириб олиб кетиши аникланган,буни купчилик ахоли билишмайди,бу эса жиддий муаммодир,

  • Мехмон
    09 ноябр 2016, 21:21

    Рогун ГЭСини курулиши яхшиликка олиб келмайди. Буни ортидан, нафакат Тожиктстон, балки минтакадаги барча давлатларга катта хавф пайдо булмокда. Тугрироги пайдо килинмокда.

  • Мехмон
    05 ноябр 2016, 08:26

    Тожикистон хукуматига канча этироз билдирилса хам курулишни якунига етказади сабаби тирикчилик хамма уз уйида хужайин

  • Мехмон
    02 ноябр 2016, 09:56

    БАРИБИР БИЗНИКИ ЗЎР ЎЗБЕКИСТОН

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *