Таиланд қироли вафот этди

окт 13 / 2016

Таиланд қироли Пумипон Адульядет оламдан ўтди. Бу ҳақда, Reuters ахборотига асосланиб, РБК хабар бермоқда.

alt

Пумипон Адульядет 1946 йилда тахтга ўтирган ва у амалдаги давлат раҳбарлари ва Таиланд тарихидаги барча монархлар орасида энг узоқ ҳукмронлик қилган қирол эди.

Сўнгги бир йил давомида Таиланд қироли Бангкокдаги шифохонада турли касалликлардан даволанган эди. 10 октябрь куни гемодиализдан сўнг унинг беқарор ҳолатда экани хабар қилинганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш: https://telegram.me/uz24news_uz

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *