Шарқий Қозоғистонда муз остига кириб кетган оиланинг беш яшар қизи ҳалок бўлди

янв 19 / 2019

alt

Шарқий Қозоғистонда ичида одамлари бўлган автомобил Бухтармин сув омборида муз остига кириб кетди, деб хабар қилди Спутник.

Фожеа 18 январ, жума куни соат кечки тўққизларга яқин Курчум тумани Алгабас қишлоғи яқинида юз берган.

"ВАЗ-2019" автомобили музлаган сув омборидан ҳаракатланаётиб, сув тагига кириб кетган. Автомобил салонида беш киши бўлган - эр-хотин ва уларнинг уч нафар фарзандлари. Тўрт нафари мустақил чиқиб олишган, беш яшар қизалоқ чўкиб кетган.

Шанба куни эрталаб қутқарувчилар чўкиб кетган қизалоқни қидиришни бошлаганлар. 

Қозоғистонда шу ҳафта температура илиши кузатилмоқда ва шу боис, сув омборларидаги музларга ишонч йўқ, деб огоҳлантиради нашр.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *