Сербияда Путинга суиқасд қилмоқчи бўлган 21 ёшли йигит қўлга олинди

янв 18 / 2019

alt

Сербияда Россия президенти Владимир Путинга Белградга 17 январдаги ташрифи вақтида суиқасд қилмоқчи бўлганликда гумон қилинган 21 ёшли Армин Алибашич қўлга олинди. Бу ҳақда Lenta.ru хабар қилмоқда.

Полиция патрули Алибашични Нови-Пазар шаҳри яқинидаги Поток қишлоғида йўлда тўхтатган. Полициячиларнинг эътиборини унинг рюкзаги жалб қилган.

Рюкзак ичида оптик нишонга олгичли милтиқ аниқланган. Шундан сўнг тезлик билан йигитнинг уйида тинтув ўтказилган. Тинтув вақтида катта миқдорда қурол-аслаҳа ва бомба тайёрлаш учун қурилма, жумладан кимёвий моддалар ва детонатор учун компонентлар аниқланган. Бундан ташқари, гумонланувчининг уйида ИШИД байроғи ҳамда ушбу террорчилик гуруҳининг ташвиқот материаллари ва адабиёти топилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *