Саудия Арабистонида Pokemon GO ўйинини ўйнамаслик бўйича фатво чиқарилди

июл 23 / 2016

alt

Саудия Арабистони уламолари смартфон телефонлари учун чиқарилган Pokemon GO ўйинини гуноҳга чорловчи ва ислом таълимотларига зид деб топдилар ва уни ўйнамаслик бўйича фатво чиқардилар, дея ёзади muslim.uz. 

Кенгаш Уламолари чиқарган фатвода мазкур ўйин кўпхудоликни тарғиб этиши, вақтни беҳуда, фойдасиз ишга сарфлашга қаратилганини таъкидланган. Шу билан бирга Pokemon GOда ўйин билан борлиқни аралаштириб юбориш ва эволюция таълимотига тақлидлар борлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, Pokemon Go кўп фойдаланувчилар билан бирга ўйналадиган ўйин бўлиб, унинг мақсади покемонларни қидириш ва қўлга ўргатишдан иборат. Ҳозирги кунда бу ўйинни дунёда бир неча миллион одам ўйнайди. Хавфсизлик юзасидан мазкур ўйинни автомобилларда, вокзал ва жамоат жойларида ўйнаб юриш тавсия этилмайди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *