Саудия Арабистони дунёда гиёҳванд моддалар истеъмоли бўйича 3-ўринда туради

янв 14 / 2019

alt

Арабистон режими ички ишлар вазирлиги маълумотларига асосан, Арабистон гиёҳванд моддалар истеъмоли бўйича жаҳонда учинчи ўринда бўлиб, бу офат мамлакатнинг турли қатламига таҳдид солмоқда.

Ал-Олам телеканалининг хабар қилишича, Ливаннинг Ал-Аҳд ахборот сайти тарқатган ҳисоботида, Арабистон Ички ишлар вазирлиги арабистонлик эркаклар орасида гиёҳванд моддалар истеъмоли 54 фоизга ва аёллар орасида эса 46 фоизга етганлигини эълон этди. Бундан ташқари гиёҳванд моддалар истеъмол қилувчиларнинг 77 фоизини арабистонлик ўқувчилар ва талабалар ташкил этади.

Ўтган милодий йилда ҳам Арабистон хавфсизлик кучлари томонидан 83 миллион психотроп таблеткалар, 28 тонна гашиш, 21 миллон кептагон таблеткаси, 219 килограмм кокоин ҳамда бир миллион беш юз минг бошқа турдаги психотроп таблеткаларни кашф этиб, мусодара этилгани айтилади.

Бошқа томондан саудиялик шаҳзодалар орасида гиёҳванд моддалардан фойдаланиш даражаси янада ошиб бормоқда. Гиёҳванд моддалар контрабандаси бу мамлакатда шу даражага етганки, саудиялик шаҳзодалардан бири гиёҳванд моддалар контрабандаси айблови билан Ливанда қўлга олиниб, қамалган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *