Россияда рулда Покемон овлаш қонун билан тақиқланади

июл 27 / 2016

alt

Давлат автомобиль инспекцияси йўлда ҳаракатланиш пайтида ҳайдовчининг мобиль қурилмага чалғиши йўловчилар, бошқа ҳаракатланувчилар ва унинг ўзига хавф туғдиришини эслатади.

Инспекция кўрилган чора-тадбирлар юзасидан жамоатчиликка мурожаатида ҳаракат чоғида ўйин ўйнаётган ёки SMS ёзаётган ҳайдовчини кўриб қолганлардан уни огоҳлантиришга, бу натижа бермагач, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишга чақиради.

Владивостокда мижоз олган такси ҳайдовчиси ҳаракатланиш пайтида Pokemon Go ўйнаб йўлдагиларга хавф туғдиргани россияликлар диққат марказидан жой олди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бу ҳолат билан шуғулланмоқда, деб ёзади cаrzone сайти.

  • Мехмон
    27 июл 2016, 17:12

    Бу ўйин ғирт жосуслик қилиш учун мўлжалланган экан

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *