Россияда газ портлаши оқибатида яна бир бино қулади

янв 14 / 2019

alt

Ростов вилоятининг Шахти шаҳрида маиший газ портлаши оқибатида кўп қаватли бинонинг 2 та қавати қулаб тушди. Бу ҳақла РИА Новости хабар бермоқда.

Ҳодиса 14 январь, душанба куни саҳар содир бўлган. Портлаш оқибатида саккизинчи ва тўққизинчи қаватларда жойлашган 4 та квартира зарар кўрган. Қутқарувчилар вайроналар остидан етти кишини чиқариб олишган. Улар орасида она ва бола ҳам бор. 140 киши эвакуация қилинган.

Дастлабки хабарларга кўра, вайронлар остида яна етти нафар истиқомат қилувчилар бўлиши мумкин.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *