Ражаб Тоййиб Эрдўғон Жон Болтон билан учрашишдан бош тортди

янв 08 / 2019

alt

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Жон Болтон билан учрашиб, суҳбат ўтказишни рад этди. 

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған унинг мамлакати АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Жон Болтоннинг суриялик курдларга ҳужум ҳақидаги баёнотини қабул қила олмаслигини билдирди. 

Эрдўған шунингдек, Болтон Суриядан Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилиши учун Туркияга шарт қўйиб «жиддий хато» қилганини айтди. У Туркия суриялик курдлар гуруҳлари борасидаги масалада ҳеч қачон муроса қилмаслигини таъкидлади.

Аввалроқ, Болтон агарда Туркия суриялик курдларга ҳужум қилмасликка ваъда бермаса, АҚШ Суриядан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетмаслигини билдирганди.

АҚШ президенти Дональд Трамп 2018 йилнинг 19 декабрида Суриядан Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилишини эълон қилганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *