Ҳиндистонда 65 ёшли аёл фарзандли бўлди

дек 28 / 2018

alt

Ҳиндистонлик аёл иккинчи бор 65 ёшида фарзандли бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Шу тариқа, ҳиндистонлик аёл болани сунъий уруғлантириш эмас, балки ўзи дунёга келтирган энг кекса аёлга айланди.

Туғруқхона шифокорларининг маълумотларига кўра, она ва бола соғ-саломат. Яқинда уларга уйларига жавоб беришади.

 “Ҳиндистонда одатда аёлларда менопауза ўрта ҳисобда 47 ёшда бошланади. Шундан кейин уларда фарзанд кўриш имконияти қолмайди. Бироқ бу камдан-кам учрайдиган ҳолат”, - деди туғруқхона шифокори Шабира Сидики.

Нашрнинг маълум қилишича, боланинг отаси 80 ёшда.

Саккиз йил олдин улар оиласида биринчи фарзанд дунёга келган.

Ҳозирги вақтда энг кекса она ҳиндистонлик аёл ҳисобланади, у 2016 йилда 72 ёшида фарзандли бўлган, бироқ туғруқ сунъий уруғлантириш ёрдамида амалга оширилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *