Озарбайжонда қурбақа гўшти экспорт қилинмоқда

окт 18 / 2016

Озарбайжоннинг Сальян туманида қурбақа гўштини ишлаб чиқарувчи ферма очилди ва маҳсулотни хорижга экспорт қилиш ҳам бошланди.

alt

Бу ҳақда 1news.az хабар беришича, ҳозирга қадар 2 тонна қурбақа гўшти хорижга юборилган.

Қайд этилишича, ушбу маҳсулот барча халқаро стандартларга жавоб беради. Унга маҳаллий ресторанлардан ҳам талаб бўлмоқда.

Ферма раҳбари Рауф Ҳусайнзода ўзининг "қурбақа бизнеси" ҳақида шундай дейди:

"8 йилдан буён Францияда яшайман. Бир куни у ердаги ресторанлардан бирида овқатланаётиб, қурбақа гўштига қизиқиб қолдим. Франциянинг энг бадавлат таом шинавандалари қурбақа гўштини ейишларини билиб олдим. Шундан кейин бу бизнесни Озарбайжонда йўлга қўйишга қарор қилдим".

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, Озарбайжонда хусусий қурбақа фермасини очиш учун у қурбақалар бўйича маълумот олиш учун курсларга қатнаган. Ферма учун Бразилиядан махсус уруғлар келтирилган.

Ҳозирда маҳсулот Франция, Испания, Хитойга экспорт қилинмоқда.  

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг.

  • Мехмон
    23 октябр 2016, 09:24

    тасаввур килинг бизда хам курбака гўшти ейилса нима бўлади хамма еганлар курбакага ўхшаб ваккилайдими?.....

  • Мехмон
    21 октябр 2016, 14:40

    йўғғғғғғғееееееееееееее

  • Мехмон
    19 октябр 2016, 13:45

    Емаганларин шу қолганди, енди капалак гўштини хам есаларин хайрон қолмасдим

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *