Оқ уй Афғонистондаги ҳарбийлар олиб чиқилиши ҳақидаги хабарларни рад этди

дек 29 / 2018

alt

АҚШ президенти Дональд Трамп Пентагонга Афғонистондаги ҳарбийларни олиб чиқиш ҳақида фармойиш бермаган. Бу ҳақда АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Гарретт Маркис Bloomberg мухбирига маълумот берди.

Афғонистондаги халқаро ҳарбий контингентга бошчилик қилувчи генерал Скотт Миллер ҳам бундай буйруқ олмаганини тасдиқлаган.

21 декабрь куни Америкадаги нашрлар 17 йил олдин Афғонистонга олиб кирилган америкалик ҳарбийларнинг ортга қайтарилиши бошланиши, Пентагон 2019 йилнинг январь ойида бу мамлакатдаги 14 минг нафар ҳарбийдан 7 минг нафарини олиб чиқиши ҳақида ёзганди.

Шу куни АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Мэттис истеъфога чиқди. ОАВ бу истеъфони вазирнинг Дональд Трамп билан ҳарбийларни Сурия ва Афғонистондан ортга қайтариш ғояси бўйича ҳамфикр бўлмагани билан боғлади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *