Нобель мукофотининг 2016 йилги лауреати рўза тутишнинг фойдасини исботлади

окт 06 / 2016

alt

Шу йилнинг 3 октябрь куни тиббиёт ва физиология соҳасида Нобель мукофотининг лауреати эълон қилинди. Токио технология университетининг биология ҳужайралари бўйича мутахассиси Ёсинори Осуми (Yoshinori Ohsumi) "аутофагиялар механизмини кашф қилгани учун" ушбу мукофот соҳиби бўлди.

Нобель қўмитаси ахборотномасида келтиришича, Осумининг кашфиёти очликка мослашиш ва инфекцияларга қарши туриш каби тушунчаларда аутофагиянинг аҳамиятини англашга йўл очди.

Аутофагия - бу ҳужайраларнинг керакмас қисмларини утилизация қилиш ва қайта ишлаш жараёнидир. Атаманинг ўзи иккита грекча сўзлардан шаклланган бўлиб, "ўзини ўзи емоқ" маъносини англатади.

Аутофагия ўзига хос тирик организмлар, шу жумладан, бизнинг организмларимиз билан мавжуд. Унинг туфайли ҳужайралар керакмас қисмлардан халос бўлади, организм эса керакмас ҳужайралардан. Шунингдек, аутофагия туфайли ҳужайралар инфекциялардан ва токсинлардан ҳам тозаланади.

Аутофагия организм стрессда бўлган ҳолатда зўр бериб ишлайди. Масалан, оч қолганда. Бунда ҳужайралар ўзининг ички ресурслари - тўпланиб қолган "ахлат"лардан энергия ишлаб чиқаради.  

Ёсинори Осумининг кашфиёти шундан далолат берадики, оч қолиш, яъни рўза тутиш фойдали - организм чиндан ҳам тозаланади.

Лауреатнинг ҳамкасблари ишонтиришича, аутофагия организмни эрта қаришидан ҳам сақлайди. Янги ҳужайралар пайдо бўлиши ҳисобига ҳатто ёшартиради.

Аутофагия жараёнининг бузилиши эса Паркинсон, диабет, саратон касалликларига олиб келади.

Ёсинори Осуми 1945 йилда туғилган. У Нобель мукофотини (950 минг АҚШ долларидан зиёд пул) 10 декабрь куни Стокгольмда қабул қилиб олади.

  • Мехмон
    07 октябр 2016, 07:49

    МУКАДДА КИТОБ, ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ХАР БИР СУРА, ОЯТИ КАРИМАЛАРИДА АГАР ЯХШИЛАБ ЎРГАНИЛСА НОБЕЛ МУКОФОТИДАН ХАМ КАТТА МУКОФОТЛАР КУТАДИ ИНСОНИЯТНИ!!!!

  • Мехмон
    06 октябр 2016, 14:27

    Аллохнинг ҳар бир буюрган фарзлари қанчалар бандаси учун фойдали эканлигини мана бир қанча асрлар ўтиб олимлар исботлаб бериш натижасида юксак мукофот олишмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *