Маккада зиёратчиларимиз Президентимизнинг "ғоиб" жаноза намозини ўқидилар

сен 04 / 2016

alt

Унда муҳтарам президентимиз раҳнамолигида диний соҳада амалга оширилган буюк ишлар ва улкан ютуқлар ҳақида тўхталиб ўтилди ва юртбошимизнинг оила аъзолари, яқинлари ва бутун халқимизга таъзия изҳор қилинди ва самимий ҳамдардлик билдириб ўтилди. Ҳозирда Макка ва Мадина шаҳарларида бўлиб турган ҳожилар ушбу оғир мусибатни чуқур қайғу билан қабул қилдилар.

Муҳтарам юртбошимизнинг вафотлари муносабати билан 3 сентябрь куни пешин намозидан сўнг «ғоиб» жаноза намози ўқилди. Унда юртдошларимиз муҳтарам президентимиз охиратлари обод бўлиши, жойлари жаннат боғларидан бир боғ бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб, дуо-ю илтижолар қилдилар. Ўзаро бир-бирларига сабр-тоқат билдирдилар. Шунингдек, ҳожиларимиз муҳтарам юртбошимиз ҳақларига хатми Қуръонлар ўқидилар ва Умра амалларини Масжидул Ҳарамда адо этиб, савобини муҳтарам президентимиз руҳониятларига бағишладилар ва ҳақларига дуо-ю фотиҳалар қилдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмий веб-портали хабар қилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш: https://telegram.me/uz24news_uz

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *