Green Card шартларига ўзгартириш киритилди

сен 21 / 2019

alt

Бу галги Green Card дастурига янги талаблар киритилган. Энди талабгорлар ўрта мактабни битирган бўлиши ёки сўнгги 5 йилда камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши шарт этиб белгиланган.

Бундан ташқари, international travel passport — халқаро саёҳат паспорти рақамини киритиш талаби ҳам қўшилган. Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ ҳолатда бу хорижга чиқиш паспорти («қизил паспорт») тушунилади, деб ёзади «Дарё» нашри.

АҚШ давлат департаменти маълум қилишича, 2021 йил учун Green Card лотерея дастури 2019 йил 2 октябрь куни бошланиб, 5 ноябрь куни тугайди.

Ижтимоий тармоқларда ёзишларича, лотерея 2021 йил учун ўйналяпти — бу вақтга бориб Ўзбекистонда «яшил паспорт»га ёпиштириш учун берилган хорижга чиқиш рухсатнома-стикерларининг энг сўнггисининг ҳам муддати тугаб бўлган бўлади.

АҚШ фуқаролик ва иммиграция хизмати сайтида Green Card билан боғлиқ махсус саҳифа бўлиб, унда ушбу лотереяда иштирок этиш, унинг ҳужжатларини тўлдириш билан боғлиқ барча саволларга тўлиқ ва батафсил жавоб олиш мумкин.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *