Google "Иван Васильевич касбини ўзгартиради" фильмининг 43 йиллигига бағишлаб дудл яратди

сен 21 / 2016

alt

Мазкур сана муносабати билан Россия Google'нинг бош саҳифасида логотип ўрнида махсус дудл пайдо бўлди. Унда фильм қаҳрамонлари - кўп қаватли уй бошқарувчиси Иван Васильевич Буншa (актёр Юрий Яковлев) ҳамда ашаддий жиноятчи (актёр Леонид Куравлёв) тасвирланган.

Дудл устида Google штаб-квартираси рассоми Нейт Суайнхарт ишлади, деб ёзади "АиФ" нашри.

1973 йилда Л.Гайдайнинг ушбу фильми катта шуҳрат қозонди, уни 60 млн.дан зиёд томошабин томоша қилди ва бугун ҳам картина энг севимли комедиялардан бири бўлиб келмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш:  https://telegram.me/uz24news_uz

  • Мехмон
    29 сентябр 2016, 12:24

    Шунча одамни кўнглини шод қилганлиги учун Леонид Гайдай манимча жаннатнинг тўридан жой олган бўлса керак!!!

  • Мехмон
    23 сентябр 2016, 18:23

    жуда зур булибди

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *