Дубайда яна бир энг баланд бино қурилади (ВИДЕО)

окт 19 / 2016

alt

Дубай шаҳрида 2020 йилга бориб яна бир энг баланд бино қурилади. Унинг баландлиги ҳозирда рекордчи ҳисобланган "Бурж Халифа" биносидан 100 метрга ошади, деб ёзади nat-geo.ru.

828 метрли "Бурж Халифа" осмонўпар биноси 2010 йилда очилган. Мажмуа ичида меҳмонхона, ресторан, хонадонлар, офислар ва савдо марказлари жойлашган.

Бироқ бир неча йилдан сўнг, "Бурж Халифа"дан ўтадиган янги бино қад кўтаради. Айни пайтда Дубай-Крик (Dubai Creek) туманида унинг қурилиши бошлаб юборилган. Янги бинонинг баландлиги 928 метр бўлиши режалаштирилган.

Лойиҳанинг қиймати 1 млрд долларга баҳоланган. Унинг устида испаниялик таниқли архитектор ва ҳайкалтарош Сантьяго Калатрава ишлаган.

Янги бино ҳали расман номланмаган. Лойиҳа ҳужжатларида y "Дубай-Крик минораси€ дея қайд этилган. Унда ҳам офислар, ресторанлар, меҳмонхоналар ва бошқа объектлар бўлиши кўзда тутилган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *