"Домодедово" аэропортида лайнердаги носозлик сабабли Фарғонага парвоз кечиктирилмоқда

сен 07 / 2016

alt

Москванинг «Домодедово» аэропортида «ВИМ-Авиа» авиакомпанияси йўловчилари бир суткадан буён Фарғонага парвозни кутишмоқда. Life.ru нашри ёзишича, ушбу рейс 6 сентябрь куни соат 06:00да бажарилиши керак эди.

Аввалроқ йўловчиларга парвоз 7 сентябрь куни эрталаб амалга оширилиши хабар қилинганди, бироқ рейс қолдирилди. Авиакомпаниядан маълум қилинишича, рейснинг кечиктирилишига самолётдаги носозлик сабаб бўлмоқда. 

Лайнер 8 сентябрь куни соат 10:00да Фарғонага парвоз қилиши кутилмоқда.

Фото: dme.aero

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш: https://telegram.me/uz24news_uz

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *