Болливуд қироли Шоҳруҳ Хон АҚШ аэропортида покемон овлаётганда ушланди

авг 12 / 2016

alt

Таниқли ҳинд актёри Шоҳруҳ Хон ўтган тунда Лос-Анжелес аэропортида покемон овлагани учун қўлга олинди ва иммиграция хизмати ходимлари томонидан сўроққа тутилди. Бу ҳақда актёрнинг ўзи Твиттердаги саҳифасида хабар қилди, деб ёзади ТАСС.

alt

"€œМен дунёда қабул қилинган хавфсизлик чораларини тушунаман ва буткул ҳурмат қиламан. Лекин Американинг иммиграция хизмати томонидан ҳар сафар ушланишим бу чиндан ҳам чарчатди", - дейди Шоҳруҳ Хон.

Киноюлдузнинг сўзларига кўра, у покемон овлаш ўйинини вақтини ўтказиш учунгина ўйнаган. Бироқ ҳинд киносидан бехабар аэропорт ходимлари хорижликликнинг бу ҳатти-ҳаракатини шубҳага олишди.

Шоҳруҳ Хон Америка аэропортида муаммоларга биринчи марта дуч келаётгани йўқ. 2012 йили ҳам у Нью-Йоркка учиб келганда америкалик ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларга тушунтириш беришига тўғри келганди. Ўшанда актёрни икки соат давомида сўроқ қилишган. Бу каби тушунмовчиликларнинг сабабини Ҳиндистонда Шоҳруҳ Хоннинг мусулмонча исми ва ташқи кўриниши билан боғлашади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш:  https://telegram.me/uz24news_uz

  • Мехмон
    25 сентябр 2016, 16:22

    Бечора Шохрух хон нима қибти ӯйнаса ямонми

  • Мехмон
    02 сентябр 2016, 13:14

    FUTBOLNI ESHITINGMI SURIYA VA O'ZBEKISTON O'YNADI VA O'ZBEKISTON G'ALABA QILDI

  • Мехмон
    02 сентябр 2016, 12:59

    шохрухон натўгри килибди

  • Мехмон
    26 август 2016, 03:10

    Амеркалик полицанерлар сани қатдан таниси. Покемон овлагинча бориб рулингни ўйна болакай, бешонанга синдурди кеин сурасан...

  • Мехмон
    25 август 2016, 12:10

    покемон овлармиш

  • Мехмон
    20 август 2016, 08:17

    Пешонангда ёзганидан айрилма ёр

  • Мехмон
    20 август 2016, 08:16

    Ах пешонам шур экан

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *