БМТ Бош котиби этиб Антониу Гутерриш тайинланди

окт 14 / 2016

alt

13 октябрь куни Хавфсизлик Кенгаши тавсиясига кўра овоз беришларсиз БМТнинг қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари португалиялик Антониу Гутерришни 2017 йил 1 январдан 2021 йил 31 декабргача муддатга БМТ Бош котиби этиб тайинлади.‚ 

Мазкур масалага бағишланган ялпи йиғилишда Хавфсизлик кенгаши раиси, Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакили Хавфсизлик кенгаши тавсиясини ўқиб эшиттирди, деб маълум қилади‚ ‚ БМТ Янгиликлар маркази.

Антониу Гутерриш 1949 йил 30 апрелда Лиссабонда туғилган.Олий техника институтида муҳандислик ишини ўрганган ҳамда ОТМда ўқитувчилик бўлиб фаолият юритган. 1995 йил Португалия бош вазири лавозимини эгаллаган. Антониу Гутерриш 2005 йил июндан 2015 йил декабригача қочоқлар ишлари бўйича БМТ Олий комиссари лавозимида фаолият кўрсатган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *