АҚШда эронлик журналистга айблов эълон қилинмай ҳибсда ушлаб турилибди

янв 18 / 2019

alt

Эроннинг Press TV телеканали бошловчиси Марзия Ҳошимий АҚШда ноқонуний ҳибсга олинган.

Телеканалнинг маълум қилишича, Ҳошимий 13 январда Сент-Луис аэропортида (Миссури штати) ҳибсга олинган. У бу ерга касал акасини кўргани Эрондан келган. Сўнгра ФҚБ ходимлари аёлни Вашингтондаги турмалардан бирига етказишган.

Tasnim ахборот агентлигининг хабар беришича, аёлга ҳалол ва вегетариан егулик беришдан бош тортилмоқда ва у ҳижобини ечишга мажбур қилинган.

Ҳошимий 1959 йилда Янги Орлеанда протестант-афроамерикаликлар оиласида туғилган. Даставвал унинг исми Мелани Франклин бўлган, бироқ Эрондаги 1979 йилги инқилобдан кейин у исмини ўзгартириб, ислом динини қабул қилган.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги аёл журналистнинг АҚШда ҳибсга олинишини ноқонуний деб атади. 

“Бу инсон ҳуқуқларининг яққол бузилиши бўлиб, АҚШ ҳукумати ўз танқидчиларига ҳужум қилишда қўллайдиган тамойилларга ўзи амал қилмаслигини кўрсатади”, деб айтган Эрон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Баҳром Қосимий. Унинг таъкидлашича, мусулмон аёлга нисбатан “камситувчи ва шафқатсиз” муносабат оқ танли бўлмаган фуқароларга нисбатан апартеид режимига мисол ҳисобланади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *