19 ёшли ўсмир Германия сиёсий расмийларига қарши хакерлик ҳужумини амалга оширган

янв 08 / 2019

alt

Хакерлар интернетда юзлаб немис сиёсатчиларининг шахсий маълумотларини эълон қилгани ҳақида хабар қилган эдик.

Шпигел ҳафтаномасининг интернет тармоғи тарқатган хабарига кўра, Германия полицияси сешанба куни ўз баёнотида маълум қилишича, ушбу 19 ёшли ўспирин Франкфуртдаги ўз уйида қўлга олинган. 

Германияда вазирлар маҳкамаси ва партиялар аъзолари, журналистлар, шунингдек, мамлакат канцлери Ангела Меркель ҳамда федерал президент Франк-Вальтер Штайнмайер хакерлик ҳужуми қурбонига айланди. 

Мавжуд хабарларга кўра, ҳозирги вақтда хакерлар ўғирланган маълумотларнинг фақат бир қисмини интернетда жойлаштиришган. Мобил телефон рақамлари, шахсий электрон почта манзиллари, расмий ва хусусий ёзишмалар, махфий сўзлар, шахсий фотосуратлар ҳамда ҳужжатлар ўғирланган.

Ҳозирги вақтда мамлакатнинг барча асосий партиялари орасида жабрланганлар борлиги, фақат «Германия учун муқобил»да бу ҳолат кузатилмаётгани маълум.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *