13 ёшли қиз отасининг травматик тўппончасида ўзини отиб қўйди

янв 09 / 2019

alt

Россиянинг Митиши шаҳрида истиқомат қилувчи 13 ёшли қиз  селфи оламан деб, ўзини жароҳатлади. Бу ҳақда Россиянинг Москва вилоятидаги Тергов қўмитасининг Бош тергов бошқармаси хабар берди.

Ҳодиса 5 январь куни шаҳар ташқарисидаги уйда содир бўлган.

Қиз отасининг травматик тўппончаси билан суратга тушишга қарор қилади ва отасининг рухсатисиз тўппончани ғилофдан чиқаради.

“Қиз эҳтиётсизлиги туфайли, тасодифан қурол тепкисини босади ва ўз юзига ўқ узади. Оқибатда унинг пастки жағи синади”, - дейилган хабарда.

Ҳозирда дастлабки текширув ўтказилмоқда. Қизалоқнинг отаси эса қуролни белгиланган эҳтиёт чораларига мувофиқ сақламагани учун - маъмурий жавобгарликка тортилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *