ЖЧ–2018 саралаши. Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга мағлуб бўлди

авг 31 / 2017

alt

ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 9-туридан ўрин олган Хитой – Ўзбекистон учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувнинг 84-дақиқасида Гао Лин пенальтидан гол уриб, ҳисобни очди. Ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади. ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 9-туридан ўрин олган яна икки учрашув ўз ниҳоясига етди.  

Жанубий Корея термаси ўз майдонида Эронни қабул қилиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Қатар эса сафарда Сурия билан куч синашди ва 1:2 ҳисобида енгилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    31 август 2017, 19:27

    Бабаянниям, Игорниям, шу Игорни термага тикиштирган окалариниям борку ......

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *