Константин Генич: Ўзбекистонни ЖЧ-2018га олиб чиқиш учун Тошкентга учяпман

сен 04 / 2017

 

Россиялик таниқли футбол журналисти ва "Матч ТВ" шарҳловчиси Константин Генич Ўзбекистон - Жанубий Корея ўйинини шарҳлаш учун Тошкент шаҳрига келади. Бу ҳақда журналистнинг Twitter'да қолдирган хабарига таяниб "Ўзбекистон 24" маълум қилади.

"Ўзбекистонни ЖЧ-2018га олиб чиқиш учун Тошкентга учяпман", деб ёзади Генич ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. 

alt

 

Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрь куни "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Корея термасини қабул қилади. Ўйин Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    04 сентябр 2017, 19:25

    Футболчиларимизга омад тилайман .

  • Мехмон
    04 сентябр 2017, 14:43

    Футболчиларимиз қовун туширмаси бўлгани

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *