Янги ташкил этилган Мажбурий ижро бюроси зиммасига қандай вазифалар юклатилган?

июн 28 / 2017

alt

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017 йил 30 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига кўра, Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди.

Мажбурий ижро бюроси зиммасига қатор вазифалар белгиланган. Булар қандай вазифалар? Саволга 28 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро Пресс-клуб анжуманида жавоб берилди.

Ботир Қудратхўжаев, Бош Прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори:

Кўпчиликни мазкур бюро нима учун ташкил этилгани қизиқтириши табиий, албатта. Қайд этиш керакки, сўнгги йилларда энергия ресурсларидан дебитор қарздорликни камайтириш, улардан ноқонуний фойдаланишни олдини олиш борасида таъсирчан ишлар олиб борилмаган. Масалан, 2016 йилда электр энергияси ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки талон-тарожликка йўл қўйиш ҳолатлари охирги 2 йилда 48 фоизга ошган. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг амалдаги ижроси эса 2016 йилда амалда атиги 45 фоизга бажарилган, холос. Жорий йилнинг биринчи чорагида “Ўзбекэнерго” ва “Ўзтрансгаз” компаниялари тизимидаги 665 нафар, шунингдек, Суд ижро депортмантининг 36 нафар ходимлари жиноий жавобгарликка тортилган. Ана шу муаммо ва камчиликларни ҳисобга олган ҳолда Президент фармонига асосан Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди. Бюро зиммасига энергия ресурслари учун тўловларни ўз вақтида ундириш, электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда талон-тарожликларнинг олдини олиш ва бошқа ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш каби муҳим вазифалар юклатилган. Тўлов миқдорини мустаҳкамлаш орқали электр энергияси ва газ тармоқларини модернизация қилиш ва барча ҳудудларда янги ишлаб чиқарилган ва хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш, аҳолини турмуш даражасини ошириш бизнинг энг муҳим вазифамиз ҳисобланади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *