Тошкентда уч автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

янв 17 / 2017

alt

Фото: Facebook/“Водители Ташкента”

16 январь куни Тошкент шаҳри Роҳат постида Nexia, Cobalt ва Gentra автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Facebook ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳида автоҳалокат акс этган суратлар қолдирилди.

alt

Суратларда автомбилларнинг бир-бирига урилиши оқибатида жиддий зарар кўрганини кўриш мумкин. Гуруҳ аъзоларининг фикрига кўра, ЙТҲ ҳайдовчилардан бирининг тезликни ошириши сабабли юз берган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор-йўқлиги номаълум.

UZ24: Хабар ва янгиликларни‚‚‚‚‚‚‚ Facebook‚‚‚‚‚‚‚ ҳамда‚‚‚‚‚‚‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *