Тошкентда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди

мая 25 / 2017

alt

23 май куни тахминан соат 16:30 да “Матиз” русумли автоулов ҳайдовчиси Шайхонтоҳур тумани Нурафшон кўчаси бўйлаб бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ҳолда, йўл четига чиқиб кетган ва катта тезликда пиёдалар йўлаги темир панжара устунига тўқнашган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автоуловнинг 3 нафар йўловчилари турли хил даражадаги тан жароҳатлари олган ва уларнинг бири шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ расмий сайти хабар қилади.

alt

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситасини фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

 UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *